Ижодий имкониятлар ҳақидаги саволларга жавоблар

#Савол-жавоб

Каналингизда ижод намуналаридан юбориш имкониятлари ҳақида жуда кўп постлар қиласиз: ким, қачон, қандай, нима юборилади? Пул тўланадами юбориш учун?

Жавоб:

– Улашаётганим ҳамма имкониятлар БЕПУЛ
– Кўпинча асарингизни эълондаги линкка кириб, онлайн юборасиз
– Баъзан асарни электрон почта орқали юбориш сўралади; бунинг учун ўзингизнинг почтангиз бўлиши керак (йўқ бўлса, очиш жуда осон)
– Асар юборишдан аввал шартларни яхшилаб ўқиш керак; унда қандай асар (шеър, ҳикоя, таржима ва ҳ.), мавзуси, формати, ҚАЧОНГАЧА қабул қилиниши кабилар ёзилади.

Қайси тилда юбораман?

Жавоб: Мен улашаётган деярли ҳамма эълонлар инглиз тили билан боғлиқ ва шу тилда юборилиши лозим; агар бошқа тилларда ҳам асар қабул қилишса, уни эълонда эслатиб ўтаман.

Инглиз тилини билмайман, лекин асаримни юборсам дейман, нима қилсам экан?

Жавоб: Аслида бу имкониятларни ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАНИШИНГИЗНИ ИСТАГАНИМ учун улашяпман, чунки илғор ва замонавий ижодкор ақалли инглиз тилида мулоқот қила олиши лозим.

Мабодо инглизчани асар юбориш ё шартларни тушуниш даражасида билмасангиз, ҳамкасбингиз, инглиз тили устозингиз, шогирдларингиздан ёрдам сўрасангиз бўлади, аммо энг тўғриси ва беминнати шуки, ЎЗИНГИЗ ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЯХШИЛАБ ЎРГАНИНГ, ҳатто аста-секин шу тилда ёзишни машқ қилиб бошланг.

Сиз асаримни таржима қилиб, ўрнимга жўнатиб бера оласизми? Таржима китобимни чиқарсак бўладими?

Жавоб: Мен йўл-йўриқ кўрсата оламан. Агар таржимани лойиҳа шаклига келтириб, профессионал йўл тутишни истасангиз, унда мен таржимон сифатида қатнашишим мумкин. Бу дегани сиз таржима, таҳрири, уни чоп этиш, тақдимоти кабилар учун ҳомий топишингиз керак бўлади.

@ Аъзам Обид