Ўзбекистонда илк бор – ижодкорлар учун халқаро адабиёт ва санъат майдонига чиқиш дастури
Бугун истеъдодлар фақат яхши ёзишни эмас, балки ўз ижодини дунёга олиб чиқишни ҳам билиши керак. Шоир, таржимон ва узоқ йиллик тажрибага эга халқаро адабий лойиҳалар ташкилотчиси сифатида ижод мактаблари, университетлар ва “Баркамол авлод” марказлари ҳамда бошқа қизиқувчилар учун махсус амалий дастурни таклиф этаман.
Ушбу дастур шоир, ёзувчи ва таржимонларга:
• замонавий ижодкор модели ва профессионал позиция
• хорижий журнал ва антологияларга асар юбориш қоидалари
• “Amazon”, “Kindle” ва халқаро платформаларда китоб чиқариш
• Халқаро адабий танловлар, грантлар
• Халқаро адабиёт фестиваллари, китоб ярмаркалари ва ижодий резиденцияларда қатнашиш имкониятлари
• Хориждаги адабий тадбирларда ўзи ва асарини таништириш маданияти
• Бадиий таржима сирлари
• Шахсий ижодий портфель ва биография тайёрлаш
• Ижодий English Speaking Club
ва бошқа кўплаб кўникмаларни беради.
Формат:
• Маҳорат дарси (2 соат)
• Бир кунлик интенсив курс
• 5 кунлик тўлиқ дастур
Ўтказилиш шакли: офлайн ёки онлайн
Тил: ўзбек ва/ёки инглиз
Дастур тўлов асосида. Шартлар келишилади.
Ижодкорга аниқ халқаро йўналиш берилса, у албатта дунёга чиқади. Менинг асосий вазифам – ўзбекистонлик истеъдодларни маҳаллий чегараларда қолдирмасдан, глобал адабий майдонга олиб чиқиш.
Ҳамкорлик учун мен билан боғланинг!
Аъзам Обид

