Қўрқинчли ўй
Интернетга кирган маҳал,
Ўйнаганда ёки ўйин.
“Сичқонча”ни суриб сал-пал
Ҳеч қўймаймиз қўлдан тайин.
Аввалари мушук ҳар вақт
Чанг соларди сичқонларга,
Энди эса бундай одат
Мерос бўлди инсонларга.
Экрандан кўз узмас ҳечам
Ёш, қари бирдай бардавом,
“Сичқончасин” тутар маҳкам,
Унутилмиш китоб тамом.
Қолармукин ажаб ғамда
Ўсиб чиқса мисол сийлов,
“Сичқонча” тутган одамда
Мушукка хос думу мўйлов?
© Татарчадан Аъзам Обид таржимаси – 2015