Ўзбекистон ўзининг энг таниқли таржимонларидан бири — Иброҳим Ғофуровни йўқотди. Унинг Достоевский, Ҳемингуэй, Маркес, Жойс, Айтматов ва бошқа кўплаб буюк ёзувчилар асарларининг жуда гўзал ўзбекча таржималари орқали бир неча авлод китобхонлари жаҳон адабиёти хазиналари билан танишди.
Бу расмга 2019 йили “Қибрай” санаторийсига кўргани борганимда тушгандик. Оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Аллоҳ раҳмат қилсин.

