Хонангиздан чиқинг, таваккал…

Хонангиздан чиқинг, ҳур шамол
Олиб кетсин бор ҳаёт нуқсин!
Йироқ учсам, келмасин малол,
Саёҳатлар сизга ҳам юқсин!

Ким йўл юрар – топур барака,
Не кўргай ким нуқул ўй сурар?
Хонангиздан чиқинг, таваккал –
Қорнингизни Худо тўйдирар!

Мири, Канада Ҳилл тепалиги, Малайзия