Кўприк фақат бир соҳилни иккинчисига боғламайди, улар одамларни янги тажриба ва имкониятлар тарафга ҳам олиб ўтади. Сафарларим, кузатувларим ва ёзувларим ҳам сиз учун шундай кўприк бўлишини истайман.
Дунёга чиқиш, бошқа маданиятларни англаш ёки ижодий ўсиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, мендан фойдаланиб қолинг.
Кўприкдаги уч кишига эътибор беринг. Иккиси олдинга қараб юрмоқда: улар эҳтимол қаерга кетаётганини билади. Бири эса ортига қараб турибди, гўё иккиланмоқда. Ҳаётда ҳам кўпчилигимиз баъзан шу ҳолатга тушамиз: олдинга юришми ёки турган жойимизда қолишми?
Мен эса ўз тажрибам билан сизга йўл кўрсатувчи, янги манзиллар сари бошловчи кўприк бўлсам дейман.
Шунинг учун савол беринг. Кўп савол беринг. Уялманг, тортинманг, мени қийнаб савол беринг 😉 Сафарлар, таржималар, халқаро фестиваллар, дунёга чиқиш имкониятлари ҳақида қизиқтирган ҳар қандай саволингиз бўлса, ёзинг. Билсам — жавоб бераман, билмасам — биргаликда излаймиз!
Мен учун энг катта қувонч сизларни узоқроқ манзиллар сари етаклай олишдир.

