International Poetry Anthology in Australia

Айни пайтда Малайзиянинг Ниа миллий боғидаги машҳур ғорлар бағрида туриб, Австралиядан хушхабар олдим: шеърим австралиялик шоир ва муҳаррир дўстларим Линн Клейтон ҳамда Лес Викс тузган халқаро «Australian Poetry Collaboration» антологиясининг навбатдаги сонида нашр этилди.

Бир мамлакатда ёзилган шеър бошқа қитъадаги ўқувчига етиб бориши, турли тил ва маданият вакилларини бирлаштириши мумкин. Ёш шоир ва ёзувчиларга ҳам шуни айтгим келади: ёзишдан, таржима қилишдан, асарларингизни юборишдан тўхтаманг.

Аммо ижодкорнинг ўзи жисмонан дунёга чиқишни бошлаши – энг яхши йўлдир!

Антология билан онлайн танишишни истаганлар учун ҳавола:
https://meusepress.org/apc