Марлени Меҳиа Жарамилло (Колумбия)

***

Marleny

Ёғдунинг назари

Қатлиомни бошлаб юборар.

Мавританлар пайғамбари айтганидай

Соат тўхтаб қолар

Судралиб-судралиб юрасиз сиз ҳам.

Октябрнинг майин шамоли

Афюнини чиқади сочиб

Орзуларингиз ўлкасига

 

Қурбақалар

Ичар қонингиз.

Бўйи етиб улғайганлари

Туғиб ташлар янги жонларни

 

Қонунларнинг сири очилар.

 

Қуёш яралаган булутлар

Капалакқурт кузнинг ул жонсиз

Баргларини еб битирган жой –

Жанубгача қуяр ёмғирқон

 

 

© Испан тилидан Аъзам Обид таржимаси – 2012