Дунёдаги барча инсонларни юз кишига ķисķартирилса…

Дунёдаги барча инсонларни тегишли ўлчовларни ҳисобга олган ҳолда 100 кишига ķисķартирилса, бу жамоа аҳолиси ķуйидаги кўринишда бўлган бўлур эди:

57 осиёлик
21 европалик
14 америкалик (шимолий ва жанубий)
8 африкалик

уларнинг
52 нафари аёл
48 нафари эркак

70 таси оķ бўлмаган танли киши
30 таси оķ танли киши

6 киши дунёдаги жаъми бойликнинг 59%ига эгалик ķилади ва уларнинг бари АĶШлик кишилар бўлади

80 кишида етарли уй-жой шароити бўлмайди
70 киши саводсиз
50 таси тўйиб овķатланмайди
1 таси ўлади
2 таси туғади
1 киши компьютерга эга
1 киши олий маъдумотли бўлади

агар дунёга шу нуķтаи назар билан ķаралса, бирдамлик, бир-бирини тушуниш, сабру ķаноат ва маълумотга катта эҳтиёж борлиги маълум бўлади, бу ҳаķда ўйлаб кўринг;

агар тонгда икки мучангиз соғ-омон уйғонган эсангиз, демак, сиз кўзини бундан буён очолмайдиган 1 миллион кишидан бахтиёрроķсиз.;

фгар бошингизга уруш олови, турмадаги ёлғизлик азоби, ķийноķ ва очлик талвасаси тушмаган бўлса, демак сиз бу дунёдаги 500 миллион одамдан баътиёрроķсиз;

агар сиз ибодат ķилишга ҳайиķмай бораётган, ҳибсга олиниш ёки ўлим шарпасини сезмаётган экансиз, демак, дунёдаги 3 миллиард одамдан бахтлироķсиз;

агар музлатгичингизда ейишга овķатингиз, кийишга кийимингиз ва ётишга ётоғингиз бўлса, демак, дунёдаги
75% кишидан юойроķдирсиз;

агар банкда ҳисобингиз, чўнтакда пулингиз ва озроķ жамғрмангиз бўлса, демак, бу дунёдаги бадавлат 8 % одамлар тоифасига кирасиз;

агар сиз ушбу матнни ўķиётган бўлсангиз, демак, яна икки карра бахти кулган инсонлардан бири экансиз, негаки
1) кимдир сиз ҳаķингзида ўйлайди
2) сиз дунёдаги ўķишни билмайдиган 2 миллиард одам сирасига кирмайсиз ва
3) сизнинг компьютерингиз бор!

Кимдир ķачонлардир шундай деган экан:

– худди пул керак эмасдай ишла
– ҳеч ким сенга ҳеч ķачон озор бермайдигандай севишда давом эт
– ҳеч ким кўрмаётган каби раķсга туш
– ҳеч кимса эшитмаётганидай ķўшиķ айт
– яшаётганинг заминни худди жаннат билиб яшашда давом эт!