Amerikalik yozuvchi Alisher Navoiy haqida

lauraЛаура Сноу Уиттон график рассом, ёзувчи, муаллима ва меҳрибон онадир. Умр йўлдоши ва ўғиллари каби у Қўшма Штатлар, Франция, БАА, Ўзбекистон ҳамда Хитойни ўзига ошиён деб билади. Лаура ўзи яшаётган ёки сафар қилаётган юртларда хорижий тилларни ўрганиш ва янги дўстлар орттиришни яхши кўради. Китоблар ва оила даврасидаги мутолаа унинг жону дили.  Лаура Уиттон америкалик ва ўзбекистонлик ёзувчи ва рассомлар билан болаларбоп китоблар яратиш ва нашр этиш устида иш олиб бормоқда.

Мухтасар сўзбоши

Мен бой маънавий меросга эга бўлган оила вакилиман. Оиламизда «агар юксак маҳорат билан бажарилган, нафис, таҳсинга лойиқ ва ё кўпчилик тан берган нарсалар бўлса, уларга томон интилиш лозим», деган ақидага амал қилиш авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. 2009 йили мен тетапоя бўлаётган оилам билан Ўзбекистонга ташриф буюрган чоғимда ана ўша сўзлар қалбимда қайта куртак очди. Табиий равишда мен Ўзбекистоннинг гўзаллиги нималарда намоён бўлишини излашга киришдим. Рассомлар, шоирлар, ўқитувчи ва кўплаб бошқа соҳа вакиллари билан танишдим. Қаерга бормай, мени санъат даргоҳлари, ижодхоналар ва уйларга чин дилдан таклиф этишди. Кўп ўтмай, ўзбекчиликнинг моҳиятини илғай, ўзбек деган номнинг туб маъноси ва жилваларини англай бошладим. Бу юртда кўплаб турфа кечинмалар, гўзалликнинг ўзгача ифодаларига гувоҳ бўлдим. Бироқ, каттаю кичик давраларда энг кўп эшитганим бир калом, бир исм қулоқларим остида ҳар доим жаранглаб турди. Бу «Навоий» эди.

Айтишларича, ўзбекнинг асл нафосати, асл гўзаллиги, шубҳасиз, Навоийдир. Мен у ҳақида кўпроқ нарса билгим келди. Ўзбекистонлик дўстларим Навоийнинг инглиз тилига ўгирилган ишларини топишда ёрдам беришди, бу борада илк таассуротларимни эшитишди ҳамда ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Навоий ижоди, ундаги фалсафа мени ўзига мафтун этди, кўп ўтмай эса ундан руҳланиб ўзимнинг асарларим ҳам қоғозга туша бошлади.

“Раққоса Айиқхон” шу тариқа туғилган асарларнинг биринчисидир. Асар учун расм чизадиган мўйқалам соҳиби Навоийни англаши ва севиб мутолаа қилиши кераклигини билганим ҳолда бу ишга Жамол Усманов айни мос эканига ишонч ҳочил қилдим. Унинг ижоди кишига завқ-шавқ бағишлайди ва чуқур маънога эга. Ушбу китобни тайёрлаш жараёнида у билан ўтказган вақтимдан афсусланмайман ва унга ташаккур айтаман. У чизган суратлар мен битган сўзларга ҳаёт бағишлади.

“Раққоса Айиқхон” ўз-ўзингни топиш ҳақидаги кичик асардир. Ўзбекистонда ўзлигимни топиш ҳақидаги асар.

Лаура Сноу Уиттон

dancing bear