Яна бир ишқий кун ўртайди руҳим,
Юрак мушаклари ёнар жизғанак,
Тошдай ҳаётимга чўкар андуҳим,
Бахтим бағрингизга кириб қизғанар.
Кошки биз дунёга келмаган бўлсак,
Икки ёнга кетсак, бўлур талош ким?
Бизни севмаганга бўлмасак эрмак,
Бизни суйганники бўлолсак кошки!
Яна бир ишқий кун…