Гурс қулайди чинорим,
Дард ҳилпирар шохида,
Учар ёғоч суворий
Елкамнинг ардоғида.
Ҳар қўмсаган маконда
Жон тирик-да бўл қўноқ.
Умр отлиқ дўконда
Ғаниматим, қарқуноқ.
Ярабсан-ку азамга,
Афсус чекмоқми афсун?
Келмасанг жанозамга
Ҳечам бўлмасдим маҳзун.
Мен кетаман Худога,
Сен тирик-да бўл иноқ,
Қўл очиб тур дуога,
Ғаниматим, қарқуноқ!