Эдвард Олворс

allworthЎзбекшунос олим Эдвард Олворс 95 ёшида вафот этди. Яқинда Абдурауф домланинг қизи Севаргул опа билан музейдаги учрашувимизда Эдвард домлани илиқ сўзлар билан эслагандик. Бу олим билан 2004 йили у таълим берган Нью-Йоркдаги Колумбия университетида учрашгандим. Меҳрибон, билимдон, камтар, нурли инсон сифатида хотирамда қолди. Бу расмга уни шаҳар четроғидаги уйига қатнайдиган автобусга кузатишдан аввал тушгандим. Домла интернетдан фойдаланмасди, хат-хабарларимнинг кўпи жавобсизқолган. Ўша куни анжуманда ўтирарканмиз, “Мен бир оздан кейин кетишим керак, юринг, бирга озроқ ҳовлини айланамиз” дея каминага қоғозча тутқизган, икковимиз университет ҳовлисида Ўзбекистон, домланинг Фитрат ва ўзбек адиблари асарлари ҳақида гурунлашганимиз кечагидай ёдимда. Ўзбекистонни, ўзбек адабиётини хорижда ўрганилишига қўшган ҳиссангиз учун Сизга ташаккур! Охиратингиз обод бўлсин, Эдвард домла!

allworth-bilan