Мумтозбегим Каримова, куюнчаклигингиз учун раҳмат. Аввало, чиндан ҳам Мумтозбегим бўлсангиз, ўз расмингизни очиқ қўйинг профилингизга, илтимос. 1) Агар сиз ёзгандай, дўстларим мухолифатчи ва қувғиндагилар бўлса, уларнинг ичида ўзингиз ҳам бор экансиз-ку, ажабо; 2) Адабиётни тарғиб қилишда ниқоб бўлмайди, холис ва нияти яхши бўлмаган одам бу ишга киришса, ҳеч нарсага эришмайди, бизнинг эса камчилилкларимиз кўп, аммо бу борадаги ютуқларимиз ҳам ўзига хос, буни бошқалар ва ўзимиз ёзганларимиздан ҳам билиш қийинмас. 3) Ҳаётда эришганларим кўп эмасдир, мен учун оқибатимнинг хайрли бўлиши муҳим. Айтганингиздай яхши шоир, ёзувчи ё таржимон бўлмасам бўлмабман-да, аммо ҳеч бўлмаганда учта йирик асарим бор – уч нафар ўғилларим ҳали биз эришмаган марраларга етажак, иншааллоҳ. 4) Агар “асарим АҚШда босилди” дея эълон бераётган ёзувчи-шоиримизга насиҳатомуз тўғри йўл кўрсатилган мақолани аламдан ёзилган деб айтаётган бўлсангиз, демак, моҳиятни англамабсиз, ёзганимни яхшилаб ўқиб чиқинг. 5) Таржималаримда ғиж-ғиж хато бўлиши мумкин, анчадан буён хатоларимни кўрсатиб, тузатиб берадиган муҳаррир излаб юрувдим, жуда хурсанд бўламан шу ишнинг бошини тутсангиз, барака топасиз. 6) АҚШ элчихонаси орқали хорижга ахборот тарқатаётганимни ёзибсиз. Мен вақти-вақти билан ахборот воситалари ходимлари учун пресс-релизлар, қизиқарли ва фойдали тадбирларга таклифномалар юбориб тураман. Чунки АҚШ элчихонаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлимида, маданият, санъат, таълим, матбуот масалалари секциясида расман фаолият олиб бораман. Бу сирли ё ғайритабиий нарса эмас, деярли ҳамма дўстларим қаерда, нима иш қилишимдан хабардор. 7) Яна гапларингиз ва саволларингиз бўлса, тортинмай менга қўнғироқ қилинг (номеримни “личка”га ташлаб қўяман). 8) Тошкентга келсангиз, хабар қилинг, адабиёт, санъат ҳақида суҳбатлашамиз, меҳмоним бўласиз, пианинода, гиатарада энг яхши қўшиқларимдан куйлаб бераман, кўнглингизга яхши гумон қилиш ва билиб- билмай гапиришдан тийилиш ҳиссини солишдан мамнун бўламан. Омон бўлинг!