Ҳеч денг…

Сизни кўп қўрқитдим, мазлума хоним, қушдай питирлайди қалб қанотлари, дилними қийнаган севги гумони ва аллакимларнинг илтифотлари? Қочасиз, Тилингиз қилар сотқинлик, тутқун гўзаллардай топмайсиз қўним, Бизни дўст дейишга сўзингиз йўқ, лек Мудом ортимиздан илжаяр ғаним.

Зиёратгоҳда

Қабрлар оралаб тентийсан хомуш, Намозшомга азон айтади майса. Бир кун очилгайдир сенга бу оғуш, Керилиб ётволгинг келар жилмайса… Тупроқнинг устида топмайсан ҳузур, Руҳни парчалаган нокас зулмими? Ўргатгандай бўлар, оҳ, аҳли қубур Лаҳадга кирволиш илмини…

Яна бир ишқий кун…

Яна бир ишқий кун ўртайди руҳим, Юрак мушаклари ёнар жизғанак, Тошдай ҳаётимга чўкар андуҳим, Бахтим бағрингизга кириб қизғанар. Кошки биз дунёга келмаган бўлсак, Икки ёнга кетсак, бўлур талош ким? Бизни севмаганга бўлмасак эрмак, Бизни суйганники бўлолсак кошки! Яна бир ишқий[…]