In My Homeland
Mommy, When will you come again To the stone city From the salty one? I can’t create a job, But I afford to hire Some buddies from the region To garnish my domain. In deep thoughts I’ll absorb: Patience will[…]
Mommy, When will you come again To the stone city From the salty one? I can’t create a job, But I afford to hire Some buddies from the region To garnish my domain. In deep thoughts I’ll absorb: Patience will[…]
Шоира, муаллима Собирахон Нормирзаева 1951 йил 3 мартда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Наманган педагогика институтини тамомлаган. Шеърлари вилоят, республика матбуотида эълон қилинган, санъаткорлар томонидан қўшиққа солинган. «Наманган хақиқати» газетаси редакциясида ишлаган, Намангандаги таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти фанидан[…]
Берлинда Ҳали бу ерларга кетамиз ошиқ, Ям-яшил! Йўқ бунда ҳеч ранги шварц. Юр, поездга чиқиб сайр қиламиз, Навбатдаги бекат: Александр Плац. Кел, сотиб оламиз “Эрк” дўконидан Урф бўлган либослар – матоси пахта. Тайёрмисан фақат оғиз тикиш-у Қуруқ сув ичишга[…]
Олмос жилосидай тонг келур майин, Руҳингга ўрлаюр соф бўйи ҳулво, Саждага тўкилган ғунча қиздайин Дилбар не бор тағин бағрингда, дунё?! Нафис тебранади борлиқ шамолда, Кундуз тўрт тарафга сочилади ризқ Гўдагин эмизиб турган аёлдан Тотлироқ нима бор: муҳаббат ё ишқ?! Рангин[…]
Ўзбегим парвози баланд қуш бўлсин! Ҳар фарзанд ўсишда зўр улуш бўлсин! Ичда пастга тортган неки иллат бор Бир зарб-ла йўқотур дадил мушт бўлсин!
Гурс қулайди чинорим, Дард ҳилпирар шохида, Учар ёғоч суворий Елкамнинг ардоғида. Ҳар қўмсаган маконда Жон тирик-да бўл қўноқ. Умр отлиқ дўконда Ғаниматим, қарқуноқ. Ярабсан-ку азамга, Афсус чекмоқми афсун? Келмасанг жанозамга Ҳечам бўлмасдим маҳзун. Мен кетаман Худога, Сен тирик-да бўл иноқ,[…]
Ҳаёт қувончлари олдинда ҳали, Арзир кенг ёймоққа қушдайин қанот. Қисмат гўзал бўлсин дилдан суйгали, Ёруғ кунларингиз суянч ва нажот. Ранжу аламлардан юрингиз йироқ, Жонингиз саломат, қадамингиз ҳур. Омад тарк этмасин, қуёшдай порлоқ, Нурли манзилларга улансин умр!
Жонингиз соғ бўлсин, қалбингиз тоза, Армон елкангиздан босмасин сира, Меҳрингиздан олсин ҳар ким андоза, Шодлик онларингиз азиз хотира.
Муҳаббат саҳнида кимдир узун соч, Кимдир майин мўйлов, қуюқ қош танлар, Рости, эзгуликка очиб кенг қулоч, Энг севувчан бўлар қирқдан ошганлар! Ҳар оппоқ тонг учун мўл шукрлари, Лаблар табассумга очилар илдам, Битта ширин сўздан кетар нурланиб, Зарра ёмонликдан хафақон дилдан.[…]
Юрагингга бир томир Бўлолсайдик, Шотилло! Бу дунёга қайтариб Ололсайдик, Шотилло! Дунё асли бевафо, Сўнгги манзил қабрдир, Тирикликнинг зийнати Сабр, сабр, сабрдир! Бу дунёга сиғмаган, Ширин сўзли, Шотилло! Қалби нафис, сахий дўст, Очиқ юзли, Шотилло! ҚЎшиқларинг жаранглар Ширин овоз, акам-а, Кўксидадир[…]