Абу Дабида халқаро баёз
БААда босилган араб тилидаги “Мансираҳ” номли баёзга каминанинг ҳам шеърлари киритилибди. Уни шоир Адел Ҳозам тузган.
БААда босилган араб тилидаги “Мансираҳ” номли баёзга каминанинг ҳам шеърлари киритилибди. Уни шоир Адел Ҳозам тузган.
Қатар пойтахти Доҳадан салом ва самимий дуолар йўллайман! Форс кўрфази жанубий қирғоғидаги Доҳа ичкарисига кирилса, чўл зоналар бошланади, икки қаватли уйлар кўп, Маҳаллаларда дарахтлар, гуллар кам. Аммо махсус қурилган ям-яшил, гуллар яшнаб турган парклар бор. Йўл бўйларида чечаклар сероб. Аэропортга яқин[…]
Шерзод Комил Халилнинг «Ўлим лабиринти” китобини Қоҳира ва Доҳага учаётган учоқларда мазза қилиб ўқиб чиқдим. Оқсувдарё ҳикоялари, десаям бўлади. Қаҳрамонлари жонли, ранг-баранг, тили равон, сюжетлари ҳам жуда қизиқ. Ачинарли, ғамгин тақдирлар ҳақидаги китоб. Баъзан ҳамма ҳикояни табиат тасвири билан бошлаш[…]
UzLAB резиденция дастуримиз шундайки, унда қатнашган ҳар бир хорижлик иштирокчи реал Ўзбекистонни қалбига жойлаб кетади, қайта-қайта эслайди, ёзади, завқланади, бошқаларга сўзлайди. Бизникилар эса ҳеч йўқ маҳаллий харажатларни қоплашга ёрдам беришсайди! Қайдасиз ватанпарварлар? Филиппинлик Элис Сун-куа Ўзбекистон ва ўтган октябрдаги ижодий[…]
Дунёда ярим миллиардга яқин аҳоли яшовчи 20 дан ортиқ араб мамлакати бор. Шу йил бошидан ўша араб дунёсига ижодий саёҳат кўзладим. Замонамиз араблари орасида дунё тан олган йирик олимлар, ихтирочилар талайгина. Адабиёт соҳасида Нобель олган ёзувчиси ҳам бор. Топинг-чи мен[…]
Намангандаман. Одамлар билан гурунглашиб қолинса, кўпинча гап айланиб дорилар, табиблар, касалхоналар шароитига тақалади… “Яхшиям гўдаклар бор, катталарнинг қилаётган ишига ер ёрилиб қиёмат қўпган бўларди”, дейди таниш мактаб ўқитувчиси. Ҳой катталар, нималар қиляпмиз биз ўзи? Гўдакдай бўлолмаймизми? Бугун болалик маҳалламни кездим,[…]
Наманган марказидаги LSL хусусий мактаби ўқувчиларининг чет элда ўқиш, хорижлик ўқитувчиларни мактабга таклиф этиш, талаба визаси олиш билан боғлиқ саволларига жавоб бердим. Масалан, 11-синфни битириш арафасида чет элга ўқишга бораман дея ҳаракатга тушиш тўғри бўлмайди. Бундай ният бўлса, ҳаракатни энг камида[…]
Бир обуначим сўраяпти: “Менга сизнинг ҳаёт йўлингиз ва шахсиятингиз қизиқ. Шунча давлатга бориб ҳам бирортасида нега муқим қолиб кетмагансиз? Ёки келажакда Ўзбекистондан бошқа ерга бориб яшаш ниятингиз борми?” Қисқа жавобим мана бу: Бунга сабабларим ва баҳоналарим етарли. Ҳали бирор чет[…]
Наманганга келсам, ҳамманинг менда ҳаққи бордай туюлади: ҳамшаҳарлик, биродарлик, дўстлик, мўминлик ҳаққи. Одамларга илиқлик улашсам дейман. Болалигим кўчалари, эски бинолар, кесилиб кетмаган дарахтлар – ҳаммаси ўтмиш йилларни соғинган қалбимни овутади. Кўзимга “олтин авлод” бўлиб кўринган 60, 70 дан ошганларни тўхтатиб,[…]
Кеча озроқ пул ишлаб олиш учун бозорга чиққан ўқувчилардан бирининг аравасига сабзавот ва меваларни юклаб, ярим келометрча наридаги уйимизгача гаплашиб келдим. – Нечанчи синфсан? – Еттинчи. – Мактабгаям чиқяпсанми? -Ҳа, лекин кеча синфхонамиз совуқлиги учун уйга рухсат беришди. – Ўқишни[…]