Зеҳним нури етмаган жойда
Яна қанча қуёшлар зоҳир,
Мен дунёга тўкилдим қайдан,
Бўлолмасам Хаққа мусофир?
Эй, қардошим, ўй бобингни оч,
Етиб-ортар кичкина ғурфа,
Боқ, ҳар элда айни эҳтиёж,
Бир ўсмоққа иштиёқ турфа!
Қандоқ яхши, жоним илкингда,
Йўл – гоҳ равон, гоҳ – намчил тупроқ.
Раббим, рози бўлгил, мулкингда
Кезган бўлсам кимдандир кўпроқ.