Бозорчи аёллар билан боғлиқ гапнинг иккинчи бўлаги зўр экан-ку! Экранлардан Шайх ҳазратларининг “Ҳадис ва ҳаёт”лари, Ҳалима Худойбердиева, Гулчеҳра Нуруллаева каби адибаларнинг шеърлари ўқиб турилиши қандоқ яхши! Фақат бунинг учун халқ пули, бюджет маблағи сарфланмаслигини қатъий назорат қилмоғимиз шарт! Чунки бу лойиҳа аслида маблағ талаб этмайди, волонтёр/талабгорлар билан осонгина ҳал қилиш мумкин! Каминанинг “Метрода шеърият” лойиҳамни эсланг, ходимлари билан қисқа самимий суҳбатдан сўнг, бир тийин харажатсиз метрода шеърий роликларим берила бошланган. Хуллас, агар гап ҳадислар ва мазмунли шеърлар ҳақида бўлса, мен биринчи волонтёрман!
Сурат муаллифи: Аҳмад Тўра