“Султон-у шоҳижаҳоним”

Тутуруқсиз сарой шоирлари ва ёзарлари ҳар янги давлат раҳбарини “султон-у шоҳижаҳоним” деб осмонга кўтарадиган юртда саноқли ҳақгўй, эркин фикрловчи ижод аҳли бошини янада баланд кўтариб, олға юрмоғи керак! Илгари чет эл компаниясида ишлаганим пайтлар ҳар беш йилда деворга осилган икки давлат бош раҳбарлари суратидан фақат биттаси ўзгартириларди, холос… Бугунги мадҳиябознинг асарини беш, ўн, юз йилдан кейинги раҳбаргаям тортиқ этса, деворга осса, чиппа ёпишаверади. Аммо, конфликтлар, қарама-қаршиликлар қуршовида, мудом нимадандир қониқмай, гоҳ оч-юпун, гоҳ ижарада, ўз принципидан чалғимай, ҳеч кимга юкинмай яшаш ва ҳақни ёзиб ўтиш ҳам асл завқ, туганмас бахтдир!