ЗЛАТАН ДЕМИРОВИЧдан таржима

ЗЛАТАН ДЕМИРОВИЧ, тадбиркор, ёзувчи, шоир, гипнотерапевт, ўз-ўзини даволаш ва ривожлантириш техникалари бўйича мураббий, 23 июнь 1958 йили Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевода туғилган. У маънавий-руҳий тарафдан ва шахс сифатида ўсишга ихтисослашган “PRODIGY LIFE ACADEMY” асосчиси. Жаҳон рассомлари ва ёзувчилри уюшмасининг Болқон давлатлари ва АҚШдаги раиси, қатор шеърий лойиҳалар муафллифидир. Шеърлари 30 га яқин тилга таржима қилинган. У қўшиқчи шоир, гитарачи ва романнавис ҳамдир. Голди Браун тахаллуси билан асарлар ёзади. “Мўъжизавий ҳаёт” сериясида 3 томли китоби, “Ўз-ўзини даволашнинг тўрт босқичи”, Тафаккур сабоқлари” номли асарлари босилган.

###

Эсдаликлар
Ҳаммаси жойида
Тубсиз ўй-хаёлга толгунимча то
Сўнг борлиқ
Дўнади
Ўша йўқликка
Кўзларинг ҳаттоки
Топилмас ортиқ
Абадий вофиқлик
Уммони ичра
Сўзларимдан маъно
Чиқмайди сира
Тинглашга мойилмас
Биронта жонзот
Чуқур хаёлларга толгунимча то
Ҳаммаси яхшидир
Эмасдир барбод
(Инглизчадан таржима)