Бу дунёда дўстимиз қолдими?

Дўстлар, постларим асосан чет элликларга қаратилгани ва кўпинча инглиз тилидалиги боис, саҳифамда бир оз тозалаш ишларини бошлайман. Мени маъзур тутинглар: ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлганини муваффақият сифатида кўз-кўз қилаётганлар, аъзоларнинг аксари, шунча қўлидан тортганимга қарамай ҳечам эркинлик томон қадам қўймаган ва ўзини, тил ўрганишни ривожлантирмаганлар, уюшмани орқадан қоралаб, у ерга борганда тиржайиб мадҳия ўқийдиганлар, уйи бўла туриб имтиёзли квартира олганлар, адабий нашрида танқидий мақола беришдан қўрқадиганлар, хориждаги шуҳратга ўчлар қўлидан ўзиям тушунмайдиган тилда сертификат олгани билан мақтанувчилар, мукофотпарастлар, Амазонда ё чет элда минглаб нусхада китобим чиқди дея сафсата сотадиганлар (шундайларни ҳеч йўқ қўшни мамлакатга китобидан олдин ўзи чиқишини кўриш орзуим!), путиннинг Украинага босқинини оқловчилар ва ҳоказо шунга ўхшаганлар билан хайрлашаман. Абдулкарим Баҳриддин, Ҳалима Аҳмад, Гулнора Раҳмон сингари мард уюшма аъзолари ҳам бор, уларни кўча-кўйда кўрсам, ўзим биринчи бўлиб салом бераман, ҳурматларини жойига қўйиб қўяман. Юқоридаги категориялардан бирига кирувчилар онлайн дўстларим орасидан тезроқ чиқиб кетишса, ўзлари ва менга катта яхшилик қилган бўладилар! Набижон Боқий, Нуруллоҳ Рауфхон, Мурод Карим сингари эмин-эркин ёзадиган акаларимнинг постлари саҳифамда гоҳ-гоҳ кўриниб турса, менга ҳозирча шу етади. Ҳаммага раҳмат! Омон бўлинглар!