Макка-ю Мадинани бир айланиб, фариштадай тоза ё чин муслим бўлиб қолинмагани каби, Европа-ю Америкада эркинлик ҳавосидан бир-икки ҳафта ё ой симириб, озроқ яшаб кетган одам ҳам дарров эркин ва кучли шахс бўлиб қолмас экан-да.
Аммо зеҳниятда қуллик ва зарур тажрибаларни ўрганмаслик, ола билмаслик қусури бўлса, жуда қийин.
Кўп ватандошларимиз, чет элларга, масалан, Америкага шунчаки келиб кетишаётгандай, улар Ўзбекистонга қайтгач яна эски, бўтқа ҳовузга шўнғиб, қумга сингиб кетаверишади гўё.
Айни пайтда ўзбекистонликлар учун ўзгариш ва ўзгартиришдан чўчишдан ҳам қайғулироқ нарса йўқ шекил?
Менимча, ўзгаришни дангал “нега?” деган савол беришдан, ҳақсизлик ва ноқонуний ҳаракатларга қатъий “йўқ!” дея олишдан бошламоқ лозим.