Онадан бошқани бўлмас юпатиб!

Онадан бошқа…
Бунда не кир иш бор, ошар амалга,
Не қабоҳат бўлса, кўрарлар татиб…
Фақат,
Ҳақиқатни сўзлаб қамалган
Кимсанинг онасин бўлмас юпатиб!
Бунда кам оқ-қора нелигин уққан,
Изғиринда бўзлар Она бериё,
Унинг бор-йўқ айби – ҳақгўйни туққан!
Шунда ҳам тилидан тушмас бул дуо:
“Ўзбекни оламга қилма калака,
Қуён терисини улоқтирсин шер!
Я Роббим, сонига бердинг барака,
Энди жонига ҳам довюраклик бер!”
Шижоат сўлдими, овозлар қани?
Ҳой, бунда қайси дил бўлмаган қашқа?
Рози қилса бўлар балки ҳаммани —
Боласи қамалган Онадан бошқа!
Бунда не чиркин иш ошар амалга,
Не қабоҳат бордир, кўрарлар татиб…
Фақат
Халқ, ҳақ учун ёнган, қамалган
Кимсанинг онасин бўлмас юпатиб!
Возможно, это изображение 1 человек, стоит и на открытом воздухе