Рост24.уз тадбирида

Бугун Анора, Nozima ва жамоаси ташкиллаштирган “Йил танлови”тадбирида қатнашган водийлик 15 яшар ўғли милиция бўлимида ўлдирилган она ҳеч кимдан қўрқадиган жойим қолмади, деди. У давлат одами ҳеч ёлғон гапирмайди, ҳеч алдамайди деб ўйларкан. Бечора аёл айбдорлар ҳалиям миқ этмай юрганини айтиб, президентдан ёрдам сўради.
Тадбирни АҚШдан келган журналистимиз бошлаб берди, Канададан келган журналистимиз эса президентнинг ортга қайтарилмайдиган сиёсатини деб бу саҳнада шундай тадбир қилинаётганига урғулаб тадбирни якунлади.
Ўзбекистонда блокланган “Озодлик” ва “Элтуз” журналистларини эса видеороликда намойиш этишди. К.Алламжонов “таълим сифати зўр бўлади”, деб шу ҳафта ўша блокланган радиога интервью берганди.
Энди президентга мурожаат қилишдан фойда қолдими, очиқлик поезди эса аллақачон орқага юриб бошламадими?
Президент порталига юборилган расмий мурожаатларга жавоб бермай қўйилгани, портал эсдан чиққанига анча бўлди-ку. Ҳамма жойда давлат бошлиқлариям хато қилади, ҳақорат қилмасдан, ўз вақтида асосли танқид қилиш эса, жамият учун фойдадан холи эмас.
Айтганча, бугунги тадбирга “Ишонч” газетаси ҳомийлик қилгани айтилди. Менимча, бундай мустақил ташаббусга давлатга қарашли жамоатчилик ташкилоти газетасини ҳомий қилинмаса тўғри бўларди. Бу сафар хайр-саховат акцияси уюштирилса, битта тадбирга етарли маблағ йиғилиши аниқ, мабодо йиғилмаса ҳам, бунақа танловни онлайн ўтказишнинг ўзи кифоя. Рост ёзадиган журналист ва блогерлар эса бошқа баҳоналар билан тез-тез учрашиб, бирдамликни кучайтирса, зўр бўлади!
Ҳа, яна бир гапни эшитдим: Human.uz нинг кеча ушлаб кетилган икки журналистидан бирини қўйиб юборишибди. Хуршиджон ҳали ичкарида экан.
Тадбирда сўз беришса, мана бу шеъримни ўқиб бермоқчи бўлиб турувдим, беришмади:
Ўзингиз-чи?!
Кичикроқ даврада авж пичир-пичир:
“Воҳ, бечора”, дея учар овозлар –
“Айтганини қилмас ҳоким-у вазир,
Ҳануз атрофида эски шоввозлар.
Шунча чирангани кетмиш бесамар,
Ютуқ-зафарлари кам эмас гарчи…
Лек кунда тарқалур ўн хунук хабар –
Мисқоллаб йиғилган обрў чил-парчин!”
Бир ёнда халқ юпун…
Билсам, саройда
Қўлма-қўл ўтаркан пул дасталари.
“Бас қил, эй!” буйруғи бермаскан фойда:
“Ўзингиз-чи?” дермиш гумашталари.
Возможно, это изображение 1 человек, стоит, роза и в помещении