Кулманг!

Кулманг,
Ҳув мозор ёнида йўл ёқасида
Иш бор деб келганни турган талашиб,
Музлаган жувонлар, ёш келинларга
Арзон, иссиқ гумма кетинг улашиб.
Кулманг,
Қозоқ ва русдаги милёнимиздан
Яхшироқ мусофир тузин билар ким?
Сабил қолдирмаса бола-чақасин
Ҳукумат тилини узун қилар ким?
Кулманг,
Оёғи заминдан узилганларни
Учоқнинг ичинда ушлаб олсалар,
Кошки булар аввал энг катта бошни
Айбдор ўзинг дея муштлаб олсалар!
Кулинг,
Кулгихона бўлди Ўзбекистоним,
Энди Ўзингиздан кулинг, биродар,
Кўриб кўрмаганга олган ҳамиша
Басир Кўзингиздан
кулинг, биродар!
Фақат, ўзингиздан кулишдан аввал —
Ҳув мозор ёнида йўл ёқасида
Иш бор деб келганни турган талашиб,
Музлаган жувонлар, ёш келинларга
Перашка, иссиқ чой кетинг улашиб!
Возможно, это изображение 5 человек, люди стоят и дорога
(Сурат Интернетдан олинди)