Танишинг: бу Кэт Танг, нью-йорклик ёзувчи, Колумбия университетида бадиий ижод соҳасида ўқиган. Ҳикоялари “Electric Literature”, “Pigeon Pages”, “Driftwood Press” каби нашриётларда босилган. Кўп вақтини ижод ҳақида ўйлашга сарфлайди, аммо баъзида ўзи ҳам бир нарсалар ёзиб туради.
Бугун Ойбек уй-музейи директори Ойнур опа Кэтга Ойбек домла ва Зарифа Саидносир ҳақида гапириб берди, экспонатлар билан таништирди.
“Навоий” романи ҳақида эшита туриб, “Бухородан қайтаётганимизда Навоий деган жойдан ўтдик, бу ўша шоир Навоий номига қўйилганми?” дея ҳайратланди.
Кэт Ҳазрат Жомийнинг 15-асрга оид девонини қўлига олиб, беҳад шодланди.