Эски замонлар тараф юз бурган, чин эркин матбуоти йўқ юртдаги миллий “олтин қалам” бундан буёғига “олдин салам”га айланиб бораверади шекил.
Так чтў, мукофотга илинмаган дўстлар, эндиям сарой янгиликлари ёритувчисига айланмасангиз, ҳолвани тушингизда кўраверасиз.
Биламан, орангизда ҳали катта юракли журналист ва блогерлар бор.
Ундайлар сохта рағбат кутмайди, аммо шу ерда яшаган ва ишлаган ҳолда ҳокимдан то “роял фэмили”гача очиқ ва аччиқ ёзадиган икки кишига раҳмат айтишни истайман: Алексей Волосевич ва Farida Charif. Сиз ҳам бошқаларни билсангиз, бемалол рўйхатни кенгайтиринг.
Ўзбекистонни севиш ва у учун ёниш учун шу ерда туғилиш кифоя, ўзбек бўлиш шарт эмас. Гоҳида жасоратни бошқалардан юқтиришимиз ўзимизга фойда. Нормал ва ақллироқ жамиятга айлангунча ҳар қандай мукофотни йиғиштириб туролармиканмиз?
Маҳмуджон Эшонқулов чизган карикатура