Баъзи мамлакатларда кутубхоналарда китоб ўрнига “одам олиш мумкин”. Данияда бошланган “Human Library” деб аталувчи ушбу инновацион ва ёрқин лойиҳага кўра, Сиз кутубхонага бориб, у ерда бирор кишини ярим соат ё бир соатга сўраб олиб, унинг ҳаётий ҳикоясини эшитасиз, у билан дилдан мулоқот қиласиз. Қаршингизда тирик китоб қаҳрамонлари! Уларнинг ёши, жинси, қарашлари, орзу-умидлари, айтар сўзлари хилма-хил! Бу ташаббус ҳозир дунёнинг кўплаб мамлакатларига ёйилиб бормоқда.
Ўзбекистонда ҳам шундай кутубхоналар юзага келишини истармидингиз? Ҳеч йўқ ёзувчи-шоирлар ҳузурингизда туриб, ижодий сафарлари, ҳали ҳеч кимга айтмаган ҳикояларини Сизга сўзлаб беришларини-чи?
Ҳар доим айтаман: мени топиш осон.