Ўчир-ўчир!
Вой-дод, зўр пост бўлса ҳам,
Замонга мос бўлса ҳам
Айни ҳақ, рост бўлса ҳам
Ўчир-ўчир!
Катта бош кўрмай туриб
Қонсираб, ҳурмай туриб,
Битталаб қирмай туриб
Ўчир-ўчир!
Тўқи шоҳга мадҳия,
Ёт овозга раддия,
Бошқасини қатъиян
Ўчир-ўчир!
Бекор нуқма бармоқни,
Тутатмай юр тармоқни,
Узун қўйдик қармоқни,
Ўчир-ўчир!
Жим юр, зўр пост бўлса ҳам,
Бугунга хос бўлса ҳам,
Юз фоиз рост бўлса ҳам,
Ўчир-ўчир!
![](http://azamabidov.uz/wp-content/uploads/2017/07/18738436_10154696878177602_2105940974520077620_o.jpg)