Миттигина, аммо катта юракли, ниҳоятда истеъдодли жамоаси бор мустақил “Шамс-и-Қамар” театр-студиясида Муҳаммад Солиҳ ва Вафо Файзуллоҳ таржимасидаги Франц Кафка ҳикоялари асосида саҳналаштирилган зўр спектакль кўрдим.
Театр раҳбари Қамариддин ака Ортиқов Ўзбекистонда театр, адабиёт, маданият ва санъат соҳаси худди ривожланган мамлакатлардаги каби мустақил бўлиши, бу борада ижод аҳли, зиёлилар бир тан, бир жон бўлиб ҳукуматни тегишли қонун чиқаришга ундаши зарурлиги ҳақидаги фикримни қўллаб-қувватлади.
У юртимиздаги театрлар фаолиятидан қониқмайди. Ваҳоланки, қанча ёш истеъдодлар, йўл ва имкон излаётган катта талантлар бор, уларга қўллов, тегишли шароит ва эркин муҳит зарур.
Чопонимни елкамга ташлаб, мен ҳам кетиб қолсам, кимга қолади санъатимиз, дея ёзғиради меҳрибон, кўзларида нур ва умид ёнган Қамариддин ака.