Мичиган университети профессори Темур Хўжа:
“Баъзи кишилар Ўзбекистонда демократия бўлган эмас, дейишади. Биз чор Россиясидан шўро тузумига ўтганмиз. Аммо Ўзбекистон тарихида жадидчиликка оид 50 йиллик тарих бўлган. Ана ўшалар бу ерда демократик жамият пойдеворини қуришган. Жадидлар хусусий газеталар чиқаришган, хусусий мактаблар очишган. Яъни улар давлатдан мустақил бўлган газеталарга асос солишган. Шўро ҳукумати келибгина сўз эркинлиги, фикр ҳурлигини бўғиб қўйган.”
Аъзам Обиддан луқма:
Жадидчиликка бағишланган катта халқаро конференция ўтказаётган Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ўзлари таклиф этган чет эллик меҳмонлар айтаётган гапларнинг мағзини чақармикин ё ҳар галгидай улар бу қулоқдан кириб наригисидан тезда чиқиб кетармикин? Конференция ўтдими, ўтди, бўлди-да!
Эркин ва фаровон жамият истасак, бугунча санъат, адабиёт, маданият, кино каби соҳаларга кўпроқ, унинг мазмунини англаб етилганда эса, батамом мустақиллик бермоғимиз ва олмоғимиз лозим бўлади.
(Сурат Темур Хўжанинг Фейсбук саҳифасидан олинди)