Мен қаттиқ эмасман, қаҳрим оҳиста,
Измингсиз на шодлик, на андуҳим бор,
Ишқли қулларингга қаноат иста,
Бизни севганларни суй, Парвардигор!
Дил, бир парвосиз деб куймаса ортиқ,
Ёлғизим, деб қучса ичикканинг жон.
Магар тоза хулқли Дўст этсанг тортиқ,
Бағрин тўлдирмоққа йўл бергил, Раҳмон!
Меҳрингдан нурланур кўзум қароси,
Қайда саодатнинг сири яширин?
Худойим, ёпмасанг милён хатосин
Сева билармиди банданг бир-бирин?
Мен қаттиқ эмасман, қаҳрим оҳиста,
Измингсиз на шодлик, на андуҳим бор,
Ишқли қулларингга қаноат иста,
Бизни севганларни суй, Парвардигор!
Бизни севганларни суй, Парвардигор!