Мадрид 17-асрдан буён Испания пойтахти. Европанинг энг баланд нуқтасида. Сердарахт, тарихий бинолар, испан ва лотин америкача санъат асарлари жамланган йирик музейлар, сарой ва кутубхоналар, гавжум турист масканларга тўла 3,5 миллион аҳолиси бор гўзал тарихий шаҳар.
Мадридда уйларнинг олди, маҳалла ва кўчаларда соя берувчи чинорларни ўстиришаверар экан-а? Оҳ, ёшлигим кўчаларига тушиб қолгандайман!
Топишмоқ: испан адабиётини жаҳонга машҳур қилган адиб ким, унинг асари қандай номланади?
Бу қанақадир парк эмас, Мадриддаги “дом” олди холос.
Испанлардан 6 киши адабиёт соҳасида Нобелга лойиқ кўрилган. Қайсидир бирининг асари ўзбекчада борми?