Бобомуроднинг ёнидаги йигитнинг исми Шавкатжон, Китоб туманидан. Каналдаги топишмоқларимни дарров топиб қўяди. Қишлоқдошлари ҳақида қизиқ ҳикоялар айтиб берди. Бир ҳикоясининг қаҳрамони афандинамо, қитмир киши. Масалан, ҳеч кимга чиқмаётган грин-карта ўша қитмирга чиқади. Ва ё у қитмир қассобхонага бориб, ёнида гўшт сотиб олаётган харидорга эшиттирганча қассобга сўз қотади: “Кечаги эшшак гўштини ҳалиям сотиб бўлмадингми?!” ???? Бу йигитлар билан Тошкентдаги 19-асрда қурилган Абулқосим мадрасасини ҳам айландик. Ташқари жазирама, аммо мадрасага яқинлашсангиз, майин салқин ҳаво уфуради, ичкариси янаям салқин. Ким билади бу мадраса қаерда?