Бу сурат Деҳлидаги Катҳа фестивалида олинган. Ёнимдаги шоира “Ишқ маликаси” тўплами муаллифи; уни неча йиллардан буён кўрмадим. Яна бири ўзбек адабиётининг Буюк Британия ва АҚШда ўрганилиши мавзусида (қандай зарур ва гўзал мавзу!) докторлик диссертациясини ёзган олима.
У билан гоҳида таржима, ижод ҳақида гурунглашиб турамиз. Сиздаям шунақа ижодий хотиралар бўлса керак? Булар кимлар, танидингизми? Шоирани эслаган бўлсангиз ва қаердадир кўриб қолсангиз, ундан Ҳиндистондаги фестиваль, АйТек дастури ва инглиз тили ўрганган пайтлари ҳақида сўранг, зўр ҳикоялар айтиб бериши мумкин. Каминани эса унутворгани аниқ! 🙂
Барибирам самимий салом айтинг!