Ўтган куни Лондонда таржимон дўстим Эндрю Станиланднинг қорақалпоқ шоирлари Бердақ, Ажиниёз ва Иброҳим Юсупов шерлари жамланган таржима китоби тақдимоти бўлди. Эндрюнинг бу ва бошқа китоблари дунё бўйлаб кутубхоналарда ўқишга тарқатилса, китоб дўконларида сотишга чиқарилса дейман. Фақат бу ишни ким қилади? Ўзбек шеъриятига, насрига дунёни ким қизиқтиради? Ким пул беради бу ишга? Давлат бюджетини кемирганимиз яхшими ва ё адабиёт қўллови ҳақида биргина қонун қабул қилиб, адабий мустақилликка эришганимиз?
Менда таклиф ва ечимлар кўп: ҳаёт бўлган ўзбек адиблари гуруҳ-гуруҳ бўлиб тил ўрганиши, тез-тез чет элларга чиқиши, китобхонлар билан учрашиши, ўзи ва адабиётимизни таништириши; чет эллик адабиётчи ва адибларни Ўзбекистонга мунтазам равишда чорлаб, шу ерда уларга адабиётимизни тақдим этиш (худди бизнинг кузги мустақил резиденция дастуримиз каби) ва ҳоказо. Сизда қандай таклиф/ечимлар бор бу борада?
Сурат Эндрюнинг Фейсбук саҳифасидан олинди