Кемамизга чиқувчилар борми?

Кузги мустақил халқаро ижодий дастуримиз меҳмонлари рўйхати кенгайишда давом этади! Ҳозирча 5 та қитъадан ҳам вакиллар бор: Африкадан то Жанубий Осиёгача, Европадан то Жанубий Америкагача, Узоқ Шарқ ва Океаниядан то Австралиягача ҳудудда яшовчи дўстларимиз Ўзбекистонга келмоқда! Камина учун дунё бир қадам эди, дунё учун ҳам Ватанимизни янада яқинлаштирмайинми? Яна қайси мамлакатдан, кимлар келишини истардингиз? Биз билан, ёнимизда бирга бўлурмисиз? Ҳеч йўқ омад тилаб, дуоларингизда эслаб қўюрмисиз? Бизнинг кемамизга чиқувчилар борми?