Зўр бир таржимон кашф этдим! Танишинг: ДилРаҳмон (Дилмурод Усмонов), инглиз тили ўқитувчиси, иқтисодчи, ҳозир Тошкентдаги янги очилган Oxus University да ишлайди. Америкада ўқиган, адабиёт ва математика жону дили. Инглиз тилига/дан таржима қилади. 20 йилча аввал Вестминистер университетида ўқиётган пайтида адабий газета чиқарган, Муҳаммад Юсуф шеърларини таржима қилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Орзуси – 80 кун ичида оиласи билан дунёни кезиб чиқиш. Таржима ва таҳлилий мақоласини тез орада сайтимга қўяман. Ҳозирча Роберт Фростдан таржимасини ўқиб туринг.
Майсазор
Тозалай булоқни майсазордаги,
Япроқларни терай, ҳали сочмай ел;
(Сувни тинсин дея кутмоқ – эрмагим)
Ҳеч узоқ қолмасман –
Сен ҳам кел.
Бориб бузоқчани келай еталаб,
Онасин ёнида турибди хушфеъл,
Яйрар меҳрибони тураркан ялаб,
Ҳеч узоқ қолмасман –
Сен ҳам кел.