Таржимани ўзингизга ёққан энг яхши асардан бошланг!

Савол: Мен ҳам бадиий таржима билан шуғулланмоқчи эдим, нимадан бошлашни маслаҳат берасиз?

Жавоб: 1) Қайси тилга ёки қайси тилдан таржима қилишни аниқ белгилаб олинг. Ўша тилларни яхши ўрганган бўлиш шарт.

2) Ўзингизга ёққан энг яхши асардан, иложи борича ихчам матндан бошланг: масалан, эртак, қисқа шеър ё бир-икки саҳифадан ошмаган ҳикоя.

3) Агар ўзингиз ҳам ижодкор бўлсангиз, таржима сифати анча яхши бўлади.

4) Таржимангизни бирор журналга юборишдан аввал муҳаррир кўригидан ўтказиб олинг; агар ҳозирча муҳаррир йўқ бўлса, ўша таржима қилган тилингизда яхши сўзлашадиган дўстларингиз, ижтимоий тармоқдаги гуруҳларга юбориб, фикрларини сўранг.