Навоий асарларини чет тилларига таржима қилиб, хорижда энг кўп тарғиб қилаётганлар асосан алоҳида шахслар, эркин ижодкорлар, хусусий университет ва ташкилотлардир. Улар бу борада бюджетдан миллиардларни олаётган Навоий фонди, уюшма ва ё агентликдан анча фаол ва ғайратли.
Бугун олима ва таржимон дўстим Гулноза Одилова ташаббуси билан чиқарилган Навоий афоризмларининг инглиз, турк ва хитой тилларига таржималари жамланган китоб тақдимотига бордим. Тошкентдаги Халқаро Кимё университети маҳаллий ҳамда чет эллик устоз ва талабалари ушбу рангли, қалин муқовали китобдаги матнлар таржимаси, таҳрири ва безатилишига ёрдам беришибди, минг раҳмат!
Гулноза 10 йилча аввал тушига Ҳазрат Навоий кирганлари, асарларини таржима қилишни сўраганларини айтиб берди. Мана, қачон таржима китоб чиқараркинман, деган орзуси амалга ошди! Гулноза бизнинг халқаро резиденциямизда катта мезбон бўлиб ҳам қатнашган, сал олдинроқ у билан Эркин Воҳидов шеърларининг инглизча таржима китобини чиқаргандик.
Баракалла, Гулноза!