Таржима қилганим китоблар қўлимга тегди

Элга керакли китобларни топиб, кетма-кет босиб турган ноширимиз Жамшид Жавлонга раҳмат!

Китоб чиқариш учун жуда баракали келди-да бу йил, шукур!

Руминияда дўстим Танер Мурат ҳайкулар китоби таржимасини бир нечта тилда нашр этди.

Кеча каминанинг ўзбекча таржимаси етиб келди! Китоб бошида деярли ҳамма китобларим ва ижодий фаолиятим ҳақида тўлиқ маълумот ҳам киритишибди.

Дунёда тинчликни устувор қўйган, ҳар қандай шароитда ҳам уруш ва қуролдан воз кечган, умрини фақат ҳалол меҳнат ва янгилик яратишга бағишлаган жамоалар мавжуд — ўтмишда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор.

Бундай одамлар бир вақтлар Ўзбекистонда ҳам яшаганини биласизми?

Қарийб 140 йил олдин немис ва ҳолланд миллатига мансуб бир жамоа юртимизнинг қайси вилоятида ҳаёт кечирган, деб ўйлайсиз? Улар қандай ном билан танилган?

Ёзувчи Нур Аҳмаднинг хоразмлик немислар ҳақидаги китоби камина таржимасида инглиз тилида нашрдан чиқди!

Бу шу йил ҳисобидан босилган бешинчи таржима китобим бўлди! Аллоҳга шукур!