Китоб дўконлари ва кутубхоналарда “ўзбек адабиёти намуналари инглиз тилида” бурчаги

Асосан мустақил ноширлар саъй-ҳаракати туфайли ҳозир дўкон ва кутубхоналаримиз турли мавзулардаги китобларга тўлди. Ўзбекистонга келаётган турист-меҳмонлар, хорижлик талаба ва олимлар гоҳида у ерларга ҳам мўралаши бор гап.

Камина китоб дўкони, кутубхона, меҳмонхона, тарихий обидалар қошидаги совға-салом шопларининг кўринарли жойида “ўзбек адабиёти намуналари инглиз тилида” бурчагини ташкиллаштиришни таклиф этаман.

Ҳозирча у бурчакка ҳеч йўқ 10 та китоб қўйиш имкони бор. Уларни “Амазон”дан буюртма бериш орқали келтирсак бўлади. Тез орада китоблар рўйхатини ва қаердан сотиб олиш мумкинлигини ёзаман.

Тўғри, бу китоблар тезда сотилиб кетмаслиги ё ўқилмаслиги мумкин, аммо бундай бурчаклар Ўзбекистоннинг юзи ва унга тутилган ойна бўлади, бу борада ҳали қанча ишлар қилишимиз зарурлигини эслатиб туради.

“Фарҳод ва Ширин”ни йўқотган Миллий кутубхонадан бошлашимиз керакдир бу ишни балки?