Лондонда яшайдиган ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) тақдим этадиган нуфузли “EBRD адабиёт мукофоти – 2026” учун шортлистга киритилди.
Унинг америкалик Шелли хоним таржима қилган “Бизким – компьютерлар” (We – Computers) романи танловнинг энг сара 10 та асари қаторига кирди.
Бу нима дегани?
Shortlist – бу танловнинг энг муҳим босқичларидан бири бўлиб, юзлаб асарлар орасидан саралаб олинган энг кучли 10 та китоб рўйхатидир. Кейин айнан шу рўйхатдан 3 нафар финалчи танланади, сўнг мутлақ ғолиб аниқланади.
Мукофот ҳақида:
EBRD адабиёт мукофоти 2018 йилдан бери бериб келинади. У Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда Африкадаги 40 дан ортиқ мамлакат адабиётини инглиз тили орқали жаҳонга танитишни мақсад қилади. Ғолибга 20 000 евро тақдим этилади, бу маблағ муаллиф ҳамда таржимон ўртасида тенг тақсимланади.
Қайд этиш жоизки, Ҳамид Исмоил бу мукофотни 2019 йилда қўлга киритган. Устозга бу йил ҳам ғалаба қозонишини тилайман.

(Сурат Интернетдан олинди)
