Карим Баҳриев хотираси

Бугун жасур шоир ва таржимон дўстим – Карим Баҳриевни Аллоҳ ҳузурига кузатдик.

Мен билган ҳақиқий ўзбек шоирлари кўп эмас, лекин Карим ака шулардан бири эди. Жамиятимиз унинг қадрини, афсуски, кейинроқ англайди. Ё умуман англамайди ва жуда тез унутади.

Карим ака ҳам эркин ва демократик Ўзбекистон бўлади деб ишонган эди. Вақт ўтиши билан бу умиди сўна бошлади, аммо у ҳеч қачон ҳақиқатни айтишдан тўхтамади.

У лойиҳаларимда ҳар доим иштирок эта олмаса-да, маънавий жиҳатдан доим қўллаб-қувватлаб келди, бу мен учун жуда қадрли эди.

Унинг каттагина шеърий туркумини таржима қилиш, кўпчилик бегонасираб давралардан четлатганда, у учун алоҳида шеърият кечаси ташкиллаштириб, гўзал бир шеърини видеолойиҳага айлантириб, кўнглига озроқ илиқлик олиб киришга улгурдим. Вақт алдайди, яна нималарга улгурамиз, Яратган билади.

Унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Сўз эркинлиги йўлида турган барчага сабр ва матонат тилайман. Жаннатларда ёруғ юз билан кўришайлик, азиз дўст!

Screenshot