Бугун Жануби-Шарқий Осиё, Туркия ва Гуржистон бўйлаб бир ойлик адабий саёҳатимни бошлаяпман, алҳамдулиллаҳ.
Сафарим давомида халқаро шеърият ва адабиёт фестивалларида, ижодкор дўстлар билан учрашувларда ва турли адабий-маданий доираларда бўламан.
Ижодий сафар бўлгани учун транзит ҳудудлар — Хитойнинг Гуанчжоу ва БААнинг Абу-Даби каби шаҳарларида ҳам — аудиокитоб эшитиш ва шоир дўстларим асарларини таржима қилиш билан шуғулланаман 😃
Иложи борича кундалик кузатувлар, мулоҳазалар ва учрашувларимни улашиб бораман. Шунингдек, сизлардан саёҳат, адабиёт ёки ижодий жараён ҳақида кўплаб саволлар кутиб қоламан ва ҳар бирига шу каналда жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Канални дўстларингиз билан ҳам бемалол улашинг. Айниқса, ижод мактаблари ўқувчилари ҳозирдан дунёга чиқиш йўлларини ўрганиб боришса, жуда фойдали бўлади.
Келинг, биргаликда ўсайлик, замонавий ижодкор бўлиб шаклланайлик!

