БАНДА ВА УНИНГ АМАЛИ
Узоқ умр кўрган бир обид, Ибодатни этибон собит, Χаққа айлаб беш юз йил сажда Тасбеҳини этмади канда. Бир кун етгач ўлимга охир Χақ олдида бўлмишди зоҳир. Аллоҳ демиш: Эй, фархунда дил, Раҳматим-ла жаннатга киргил!

Қалбим ишққа тўла… Лекин қўрқаман, Лойиқ бўлсам эди бўлмоққа уммат! Эзгу амаллардан унса бир чаман, Ғашликнинг ортидан чекинса зулмат! Қалбим ишққа тўла… Магар қон тағин… Эрта шўр бошимга не бўлар қайтим? Кошки Пайғамбарнинг ёшлигидаги Миндириб юрган бир туя бўлсайдим…
Қайсидир кун бир иймонли зот Бор қулларин этибди озод. Афсус, қуллар чиқмиш беодоб, Фаҳш ишларга берилиб шу тоб, Бири дарҳол чекибди оғу, Шароб ичиб то кеч қоронғу, Туролмайин ҳатто оёққа, Бир йўлчини тутмиш сўроққа:
Бир кун ўтиб кетар шунчаки, Қисқаради йўл бахтга қарши, Йўқ, эмассан кеча кундаги, Буткул ўзга бу кўнгил тарзи. Ўйлама, ҳеч ўлган эмассан, Мавжудликни қилмадинг канда. Юрак эссиз, эсиз қуруқ тан, Эсиз шунча бандалик, банда.
Жисму жон қораймиш ғубордан, Не бахт, бир завқ етгай ифордан, Яшашни ул яшил баҳордай Кел, қайта бошлаймиз, юрагим. Умримиз асли-ку ҳайрия, Фанонинг бақога сайри-я, Ўтмишнинг барига хайр дея Кел, қайта бошлаймиз, юрагим.