Сизда адабий ғурур борми, хонимлар ва жаноблар?

Сизда адабий ғурур борми, хонимлар ва жаноблар? Сизнингча, мана бу янгилик учун қарсак чалишимиз керакми? Менимча, йўқ. Сал бошқачароқ ўйлаб кўрайлик-чи: 1000 та китоб таржимаси бу ҳазилакам иш эмас. Бу шунчаки сон эмас, балки “машҳур” сифати юкланган сон. Демак, таржимага[…]

Темур Хўжа Ўзбекистондаги демократия ҳақида

Мичиган университети профессори Темур Хўжа: “Баъзи кишилар Ўзбекистонда демократия бўлган эмас, дейишади. Биз чор Россиясидан шўро тузумига ўтганмиз. Аммо Ўзбекистон тарихида жадидчиликка оид 50 йиллик тарих бўлган. Ана ўшалар бу ерда демократик жамият пойдеворини қуришган. Жадидлар хусусий газеталар чиқаришган, хусусий[…]

Япон шоирининг Ўзбекистон саргузаштлари

Япон шоири ЮСУКЕ МИЯКЕ 1969 йили Токиода туғилган. Танка, ҳайку ёзади. Япон шеърияти ўтмиши ва келажагини ўрганишга қизиқади. Бир нечта шеърий китоби нашрдан чиққан, халқаро тўпламларга киритилган. 2012 йили танка жанридаги шеърият танловида олий мукофотга лойиқ кўрилган. Танка ва сюрреализм,[…]

Олтин эмас, Остин мерос

Олтин эмас, Остин мерос 4 йил аввал Намангандаги “Олтин мерос” жамғармасига чет эллик ижодкорларнинг катта гуруҳини олиб бориб, у ерда кўргазмага қўйилган қадимий буюмлар, қўлёзмаларни кўргандик. Аммо ўшандаям бу жой анча таъмирталаб эди. Бугун япон шоир дўстимни ўша жойни кўрсатишга[…]

Низомиддин Мадраҳим

Низомиддин Мадраҳимнинг “Кўнгил кенгликлари” тўпламини ўқидим. Яхши сатрлари бор экан: Бу ҳаёт мисоли кўрик- танловдир, Тириклар ичида ўлик танловдир. Ҳамма ғалабага тиккан кўзини, Танловнинг биргина шарти – алдовдир. Ёхуд: Қиличларнинг ўрнига Тилни ўйнатмоқдамиз… Ва ё: Қорни оч одамга нон ширин,[…]

Танишинг: Мусфира Мунавварова

Танишинг: Мусфира Мунавварова, ҳайкулар ёзадиган шоира. Юсуке билан танишиш учун атайин Навоийдан етиб келдилар. Уларнинг суҳбатини таржима қилиб, ҳокку ва ҳайкунинг фарқи, ренши, киго каби янги нарсаларни билиб олдим. Ҳайку аслида уч сатр эмас, балки бир сатрдан иборатлигини билармидингиз? Яъни[…]

Бундай саёҳатлар учун катта пул керак…

Дунё бўйлаб саёҳатларим акс этган суратлардан улашиб борарканман, бир дўстимиз сўраяпти: Бундай саёҳатлар учун катта пул керак, сиз маблағни қаердан олардингиз? Бу саволга қисқа жавоб бермоқчи эдим, аммо бир оз кенгайтирб ёзсам, кўпчиликка фойдали маслаҳат бўлиши мумкин. Камина чет элга[…]

Кристофер таржима қилган ўзбек шоираси ким?

​Шоир Кристофер Меррилл биринчи марта Ўзбекистонга келганда наманганлик бир шоира дўстим Янгиқўрғон Поромон қишлоғида жойлашган Робиддин Исҳоқ уй-музейига олиб чиқиб, зўр ижодий-мусиқий учрашув ташкиллаштирганди. Ўша куни шоиранинг ҳали мактабга чиқмаган Зебунисо отли қизчаси ёддан шеър айтиб, Кристоферни қойил қолдирган. У[…]

Колумбия аёллар қамоқхонаси

​2009 йили Жанубий Америкада жойлашган Колумбияга шеърият фестивалига бордим. Бир куни аёллар қамоқхонасига мушоира ва учрашувга олиб боришди. Маҳбус хотин-қизлар ичида ҳам шеър ёзадиганлар бор эди, улар ҳам галма-галдан испанчада шеър ўқишди, Ўзбекистон қаерда деб сўрашди. Қамоқхона шундоқ ерда эдики,[…]