# Навоий жамғармасига тавсиялар
Танишинг: Ойбек домланинг “Навоий” романи чехиялик таржимони Войтех Гая!
Роман “Қуръон ва қилич” номи билан 1958 йили қаттиқ муқовада, 5000 нусхада Прагада босилган. Китоб 321 саҳифадан иборат.
Войтех Гая 1912 йил 28 июль куни Чехиянинг Кромержиж шаҳрида туғилган. Палацкий университетида нафис санъат ва эстетика тарихидан сабоқ ва докторлик унвонини олган. Ўрта мактабда ўқитувчи, металлургия заводида ишчи, Палацкий унивеситетида тилчи-консультант, кейинчалик таржимонлар маркази раҳбари бўлиб ишлаган. 17 та чет тилидан, жумладан, латиш, эстон, рус, инглиз, француз, немис, грек тилларидаги 70 дан ортиқ асарни чех тилига таржима қилган.
Войтех Гая 1992 йил 23 май куни Чехия шарқидаги Оломоуц шаҳрида оламдан ўтган.