Хивада муҳташам президент ва ижод мактаблари, истироҳат боғи ва сўлим хиёбонлар қурган ўртоқлар, Огаҳий ва Муниснинг Эски Қиётдаги мақбарисигаям бир назар ташлаб ўтинг! Стуллар синган, қабртошлари ажралиб кетган, пештоқ ва деворлар таъмирталаб. Огаҳийни Навоийдан кейин кўп ва хўб ёзган буюгимиз демасмидик? Огаҳий уй-музейидаям ўзига тортар экспонат жуда кам. Бу жойни зўр туристик масканга айлантирвормайсизми? Яхшиям Огаҳий эккан тут омон қолибди! Дарвоқе, Огаҳий, Мунис, Аваз Ўтарлару Матназар Абдулҳакимларни қачон инглизчага таржима қилиб, дунёга кўз-кўз қилишни ўйлаймиз?